Янгийўл туманида таниқли товар белгиларидан фойдаланиб «контрафакт» чиқараётганлар ушланди

Фото: Department_uz

Янгийўл туманида таниқли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар беряпти.

«Департаментнинг Янгийўл туман бўлими ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, инсон ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган кир ювиш кукунларини “Mif”, “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Ушастий нянь” номли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда қопларга қадоқлаб ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш мақолалар:

Контрабанда ва контрафакт: Сохта маҳсулотнинг истеъмолчи учун хавфлилиги нимада

Ўзбекистонда контрабанда ва контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қандай тўхтатиш мумкин

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.