Янгийўлда ташкилот томонидан қум ва шағал қазиб олиниши натижасида табиатга 273,8 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида янги экологик рейд ўтказди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Рейд давомида Самарқанд маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Чирчиқ дарёсининг соҳилбўйи ҳудудида юридик шахс томонидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатларига чек қўйилди. Табиатга етказилган зарар 273,8 миллиард сўмни ташкил этган.
Бу ташкилот аввал огоҳлантирилган ва жавобгарликка тортилган, дея таъкидлайди Атроф-муҳит вазирлиги.
Ҳолат юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилган.
Улашиш:
Шарҳлар