Янгийўлдан 2 452 дона қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари топилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Янгийўл шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Наврўз” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “А.Б.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 14 турдаги жами 2 452 дона қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар