Янгиланган WBA рейтингида ўзбекистонлик уч боксчи биринчи ўринни эгаллаб турибди

Фото: Fightnews.info

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) сентябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистондан 8 нафар боксчи тақдим этилган бўлиб, шундан 3 нафари ўз тоифасида биринчи ўринни эгаллаган.

WBA талқинига кўра, расмий мамлакати Украина бўлган Ботир Аҳмедов 13-ўриндан 15-ўринга тушиб кетди. Отабек Холматов ва Бектемир Мелиқўзиев бир поғона юқорига кўтарилди.

Ўзбекистон боксчилари рейтинги:

Хасанбой Дўсматов (минимал вазн) – ўтган ойдагидек 1-ўрин;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи энгил вазн тоифаси) – ўтган ойдаги каби 1-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи енгил вазн тоифаси) – ўтган ойдагидек 10-ўрин;

Отабек Холматов (энгил вазн тоифаси) – 4-ўрин (ўтган ой у 5-ўринда эди);

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) – 15-ўрин (ўтган ой у 13-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (оғир вазнда) – 1-ўрин (ўтган ой у 1-ўринда эди);

Исроил Мадримов (супер ўрта вазн тоифаси) – 1-ўрин, ўтган ойдаги каби 1-ўрин;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта тоифа) – 5-ўрин (ўтган ой у 6-ўринда эди).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.