Янгиобод туман прокурорининг ўринбосари пора олаётганда қўлга тушди

Фото иллюстративное. Источник: "Узбекистан 24".

Шу йилнинг 5 ноябрь куни тахминан соат 16:30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари $8 минг пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда UzNews.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматининг раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга таянган ҳолда хабар беради.

Амалдор 8 минг доллар пора олаётганида қўлга тушган.

Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.