ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келади

Фото: Sportbox

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино 6 октябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Айни пайтда Ўзбекистонда футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бир неча кундан сўнг дунёнинг энг кучли футзал терма жамоаси номи маълум бўлади.

Айнан ЖЧ финал учрашувини бевосита “Ҳумо” аренасидан томоша қилиш ҳамда ташкилий қўмита томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида 6 октябрь куни ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга етиб келиши режалаштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.