Жанубий Корея билан янги лойиҳа бўйча келишувга эришилди
Жанубий Корея давлати билан Ўзбекистонда илк бор креветкани саноат усулида етиштириш лойиҳаси амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
Балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, республикада балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бўйича:
- Венгрия билан мавжуд балиқлар наслини янгилаш ва янги балиқ турларини иқлимлаштиришга ихтисослашган “Наслчилик маркази”ни ташкил этиш;
- Хитой давлати билан “Қизил китоб”га киритилган балиқ турларининг популяциясини тиклаш;
- Балиқлар учун ем ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жаҳондаги етакчи ем ишлаб чиқариш компанияларининг филиалларини республикамизда барпо этиш масаласи юзасидан Нидерландия ҳамда Эрон давлатлари билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди.
Личинка ишлаб чиқаришга ихтисослашган 7 та (қуввати 350 млн.дона) инкубация цехлари ишга туширилиб, уларнинг сони 113 тага (қуввати 5,2 млрд.дона) етказилди.
Балиқ чавоқлари етиштиришга ихтисослашган 270 гектар (қуввати 14 млн.дона) майдонда репродуктор ҳавзалар ишга туширилди ва уларнинг майдони 7,6 минг гектарни (қуввати 496 млн.дона) ташкил этди.
Юқори протеинли 3 та (қуввати 12 минг тн) омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши эвазига уларнинг сони 48 тага қуввати 438 минг тоннага етказилди.
Шарҳлар