Япония бош вазири Россия ва Хитойни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
Япония бош вазири Шигеру Ишиба Россия ва Хитой мунтазам равишда ҳарбий самолётлар билан мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб, Япония яқинида ҳарбий фаоллигини ошираётганини айтди. У хавфсизлик билан боғлиқ вазият зудлик билан чора кўришни талаб қилишини таъкидлади.
Ишиба, шунингдек, Шимолий Кореянинг ракета синовларини эслаб, Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайиб бораётганини қайд этди. Унга кўра, Шимолий Корея ҳарбийлари гўёки Россия томонида жанговар ҳаракатларда қатнашмоқда, бироқ у ОАВ хабарларига таяниб, аниқ далиллар келтирмаган.
Улашиш:
Шарҳлар