Япония давлат хизматчиларини ўқитишга Ўзбекистон учун 2,76 млн доллар миқдорида маблағ ажратди
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сугуру Миязаки бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.
Унда элчи Ёшинори Фужияма билан 2,76 млн доллар қийматдаги кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар лойиҳалари доирасида Алмашинув нотаси ҳамда ушбу лойиҳани бажариш бўйича Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан грант битими имзоланди.
“Битим доирасида келаси йилда яна 18 нафар давлат хизматчисига Японияда магистратура ва докторантурада ўқиш имкони яратилмоқда”, – дейилади хабарда.
Қайд этиб ўтамиз, Япония ҳукумати томонидан 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида молиялаштирилаётган лойиҳалар доирасида, мамлакатнинг таниқли университетларида 378 нафар фуқаро таҳсил олиш имконига эга бўлди.
Шарҳлар