Япония Фарғона вилоятидаги боғчага жиҳозлар тақдим этди
17 октябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги 35-сонли мактабгача таълим ташкилотига 40,8 минг долларлик жиҳозлар совға қилди, деб ёзади «Газета.uz» нашри дипломатик миссия хабарига таянган ҳолда.
Боғчага стол, стуллар, каравотлар, аудиовизуал ускуналар ва ошхона мебеллари берилди, бу орқали болаларни парвариш қилиш ва таълим олиши учун хавфсиз ва гигиеник муҳитни таъминлаш режа қилинган.
Ёрдам Япония ҳукуматининг «Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик ижтимоий лойиҳаларга бепул кўмак» грант дастури доирасида тақдим этилди.
Улашиш:
Шарҳлар