Япония собиқ бош вазири Танака Какуейнинг уйида ёнғин содир бўлди

NHK

Токиода Япониянинг марҳум собиқ бош вазири Танака Какуейнинг оиласи истиқомат қилган уйда ёнғин чиқди, деб хабар бермоқда NHK. Ёнғин Бункё ҳудудида душанба куни тушдан кейин бошланган. Ёнғинни ўчириш учун 20 дан ортиқ ўт ўчириш машинаси етиб келган. Ёнғин натижасида 800 квадрат метрга яқин майдон, жумладан, икки қаватли бино ва бир қаватли турар жойнинг бир қисми аланга олган.

Ёнғин содир бўлган вақтда уйда собиқ бош вазир Танака Макиконинг қизи, собиқ ташқи ишлар вазири, унинг турмуш ўртоғи Наоки, собиқ мудофаа вазири ва яна икки киши бўлган. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. Макиконинг таъкидлашича, у ёнғиндан олдин уйда тутатқи ёқган. Полиция ёнғин сабабларини ўрганмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.