Япония ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
29-30 апрель кунлари Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби хабар беради.
Бўлғуси учрашувлар ва музокаралар давомида икки мамлакатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги муносабатларининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар