Япония Ўзбекистон компанияларига санкциялар жорий этмоқчи
Япония ҳукумати Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой ва БАА компанияларини Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши киритилган чекловларни четлаб ўтгани учун янги санкциялар рўйхатига киритмоқчи.
“Катта еттилик”нинг жорий саммитида биз янги санкциялар пакетини жорий этиш масаласини кўриб чиқаётганимизни маълум қилдик, унга учинчи мамлакатларнинг компаниялари ҳам киради. Биз Хитой, Ҳиндистон, БАА ва Ўзбекистон компанияларига нисбатан чоралар кўришни кўриб чиқяпмиз”, — деди Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяши.
Ҳозирда Япония санкциялари Россиядан 1 мингдан ортиқ одам ва 120 дан ортиқ ташкилотга тааллуқли. Кўплаб банклар, ташкилотлар ва компанияларнинг активлари музлатиб қўйилган.
Улашиш:
Шарҳлар