Япония Ўзбекистонга табиий офатларга тайёргарлик даражасини оширишда ёрдам беради
Сунъий йўлдош маълумотлари ва SAR (синтетик апертурали радиолокация) таҳлили учун ечимларни тақдим этишга ихтисослашган Япония компанияси Ўзбекистон космик мониторинг ва географик ахборот технологиялари маркази билан ўзаро англашув меморандумларини имзолади.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик хатарларни баҳолаш бўйича тадқиқот ва ишланмалар олиб боришга қаратилган.
Ўзбекистон ва унинг атрофидаги ҳудудларда ўтган муҳим зилзилалар ва кўчкилар табиий офатларни башорат қилиш ва уларни самарали бошқариш зарурлигини таъкидлади.
Ер юзасининг юқори аниқликдаги тасвирларини ишлаб чиқаришга қодир бўлган SAR технологияси ер ҳаракатини кузатишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бу Ўзбекистондаги сейсмик хавфларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, табиий офатларга тайёргарлик кўриш ва оқибатларини юмшатишга ёрдам беради.
Шарҳлар