Япония Ўзбекистоннинг икки компаниясига қарши санкциялар киритди

Токио
Фото: freepik.com

Япония ҳукумати Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди, жумладан, рўйхатга Ўзбекистон компаниялари ҳам кирган. 22-декабрдан кучга кирадиган янги чекловларга кўра, Россиядан 57 та, БААдан иккита, Суриядан битта ва Ўзбекистондан иккита ташкилот экспорти тақиқланади.

Улар орасида Alfa Beta Creative ва GFK Logistics Asia аллақачон Европа Иттифоқи санкцияларига учраганди.

Alfa Beta Creative 2022-йил 6-июн куни 2 миллион сўм устав капитали билан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган ва бу компания офис жихозлари улгуржи савдоси билан шуғулланади. Компанияга Светлана Каримовна Хайдарий муассис сифатида кўрсатилган.

GFK Logistics Asia қуруқликдаги транспорт соҳасида хизматлар кўрсатади. Таъсисчилар: Алберт Абдусаматович Шукуров ва GFK Logistics Asia. Ушбу компания 2018-йил 28-мартда ташкил этилган, устав капитали 200 миллион сўм.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.