Японияда кучли қор туфайли юздан ортиқ одам касалхонага ётқизилди
Япония пойтахти Токиода кучли қор ёғиши кузатилмоқда, юздан ортиқ одам касалхоналарга ётқизилди, деб хабар беради Kyodo News шаҳар ёнғин хизматига таяниб.
6 февраль куни қарийб 130 нафар аҳоли йиқилиб тушиш оқибатида касалхонага тушган. Жабрланувчиларнинг ёши 4 дан 92 ёшгача. Беморларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Қўшни Канагава префектурасида яна 30 киши, Сайтама префектурасида еса 50 киши шикастланган.
Қор ёғиши оқибатида транспорт ҳаракати ҳам қийинлашди. Тунда олтита экспресс-пойезд 10 соат мобайнида станцияда қолиб кетган. 1,6 мингдан ортиқ йўловчи поездлар салонига ухлашга мажбур бўлган. Улардан бири мазаси қочиб, касалхонага олиб кетилган. 30 та ички рейс бекор қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар