Японияда олти киши вайроналар остида қолиб кетди
Важима шаҳридаги Ишикава префектурасида зилзиладан кейин олти киши вайроналар остида қолиб кетди, улар тирик, деб ёзади Kyodo News Япония ҳукумати маълумотларига таяниб.
Йиқилишлар натижасида яна бир неча киши жароҳатланган. Жароҳат олган икки аёл Авара шаҳридаги касалхонага ётқизилди, деб ёзмоқда The Japan Times.
Уйларнинг қулаши префектуранинг бошқа бир қанча шаҳарларида ҳам содир бўлди. Важима шаҳрида силкинишлар натижасида катта ёнғин содир бўлди.
Зилзиладан сўнг Важимадаги тўлқин баландлиги 1,2 метрга етгани аввал хабар қилинган эди. Ёриқлар содир бўлган шаҳарда ёриқлар сақланиб қолган.
Ишикава, Ниигата ва Тояма префектураларининг қирғоқбўйи ҳудудларида жами 51 мингга яқин одам эвакуация қилинди. Ишикава ва Тояма префектураларида 36 мингдан ортиқ хонадон электр энергиясиз қолди.
Япония темир йўллари Тохоку, Жоэтсу ва Хокурику йўналишларида тезюрар поездлар қатновини тўхтатди. Зилзиладан жабр кўрган префектураларда автомобил йўллари тўсиб қўйилган.
Ер силкинишлари Токио ва Хоккайдо оролида ҳам сезилган. Японияда барча атом электр станциялари текширилди, бироқ жиддий зарар аниқланмади: баъзи жойларда нефт тўкилиши содир бўлди ва кичик зарарлар аниқланди.
1 январ куни Япониянинг марказий қисмидаги Ишикава префектурасида бир қатор кучли зилзилалар содир бўлди. Энг кучлисининг магнитудаси 7,6 балл бўлиб, уларнинг 20 га яқини магнитудаси 4 дан юқори бўлган. Шундан сўнг қирғоқ префектуралари учун сунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Худди шу огоҳлантиришлар Россиянинг Узоқ Шарқдаги қирғоқбўйи ҳудудларида, шунингдек, Шимолий ва Жанубий Кореяда эълон қилинди.
Шарҳлар