,

Японияда содир бўлган зилзила қурбонларининг сони 128 кишига етди

Фото: NY Times

Японияда содир бўлган зилзила қурбонларининг сони 128 кишига етди. Бу ҳақда Kyodo News агентлиги хабар беради.

Табиий офат оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 560 киши жабрланган. Фавқулодда хизматлар вакиллари 222 киши бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

2024 йилнинг 1 январида Японияда бир қатор йирик зилзилалар рўй берди, уларнинг энг кучлиси 7,6 магнитудали эди. Энг катта зарар ғарбий соҳилга, Исикава префектурасига етган, у ерда камида 1370 та уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бир кун аввал қутқарувчилар уйининг вайроналари остида беш кундан ортиқ вақт ўтказган 90 ёшли маҳаллий фуқарони топиб, вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Бу қурбонлари сони 100 кишидан ошган 2016 йилдан бери Японияда юз берган иккинчи зилзиладир. Ўшанда табиий офат мамлакат жануби-ғарбидаги Кумамото префектурасида 273 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.