Япониядаги зилзила қурбонлари сони 180 кишига етди
Hokkoku нашри Ишикава префектураси маъмурияти баёнотига таяниб, Японияда зилзила қурбонлари сони 180 кишига етганини маълум қилди.
203 киши ҳамон бедарак йўқолган, уларнинг аксарияти Важима аҳолисидир.
120 кишининг шахси аниқланмаган.
Янги 11 та қурбон Важима шаҳридан ва яна бир киши Сузу шаҳридан топилган. Важимада жами 81 киши, Сузуда 71 киши ҳалок бўлган.
Анамизуда 18 та, Нанаода 5 та ўлим қайд этилган.
Улашиш:
Шарҳлар