Японияга ишга юбориши эвазига 7 400 АҚШ доллар талаб қилган шахс ушланди

Фото: Prokuratura Departamenti

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Яшнобод туманида фуқаро Б.Х. A.A.ning ишончига кириб, уни Япония давлатига ишга юбориши эвазига 7 400 АҚШ доллар талаб қилган. Б.Х. айтилган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда яна бир фуқаро А.Қ. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Полшага ишга юбориши эвазига жами 10 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.