Яшил қурилишда энергия самарадорлиги ва энергия тежаш технологияларининг ўрни ва аҳамияти
Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой биноларини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида “Яшил қурилишда энергия самарадорлиги ва энергия тежаш технологияларининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида архитекторлар, муҳандис ва қурилиш соҳалари мутахассислари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимяти вакиллари учун тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.
Тренинг дастуридан “Мамлакатнинг қишлоқ жойларида уй-жой қурилишида фойдаланилаётган энергия тежовчи технологиялар, уларнинг афзалликлари”, “Қуёш ва шамолдан олинадиган табиий энергия манбаалари”, “Тежамкорликда яшил технологияларни жорий этиш”, “Энергия самарадорлиги ва Энергияни тежаш” каби бир қатор муҳим мавзулар ўрин олган. Машғулотларни соҳада катта тажриба ва маҳоратга эга бўлган, БМТТД лойиҳасининг маҳаллий маслаҳатчилари Мирпаёз Мирсаатов, Рустам Раҳматов ва Дилшод Азизовлар олиб бормоқда.
Машғулотлар белгиланган режага асосан мамлакатнинг 13 та ҳудудида ҳам амалга оширилади.
Шарҳлар