Эҳтиёжманд оилалар индивидуал дастурлар бўйича камбағалликдан чиқарилади

Источник: Joel Heard/unsplash.com

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган туманларда камбағалликни қисқартириш ишлари ҳам янгича ташкил қилиниши белгиланди. Унга кўра, биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда уларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлар тузилади. Учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.

Шу мақсадларда маҳаллаларда 300 та микромарказ ташкил этиш бошланди. Президент бундай марказларни кўпайтириб, ишсиз аҳолининг ҳунармандлик ва тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Бу йил оилавий тадбиркорлик дастури учун 12 триллион сўм йўналтирилади. Бундай кредитларнинг энг юқори миқдори ҳам оширилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.