Экология вазирлиги Ўзбекистонда ҳаво сифати бўйича ЖССТ стандартларидан воз кечмоқда
Ўзбекистонда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳаво сифати мониторинги бўйича миллий платформа ва мобил иловани ишлаб чиқиш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Унга кўра, ҳаводаги майда заррачалар миқдори ва уларнинг аҳолига таъсирини ҳисобга олган ҳолда ҳаво сифатининг миллий стандартлари ишлаб чиқилади. Лойиҳа доирасида 2023 йилда Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ифлосланишидан аҳолининг касалланиш даражасини ўрганиш бошланди.
Шу билан бирга, республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини кўрсатувчи жорий кўрсаткич маълум бир ҳудуд учун устувор ифлослантирувчи моддалардан келиб чиқиб ҳисобланадиган Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг комплекс индекси (АИИ) ҳисобланади”.
“Дунёнинг ҳеч бир давлатида кўрсаткичлар ЖССТ томонидан тавсия этилган стандартларга жавоб бермайди, кўплаб давлатлар ўз миллий стандартларини қабул қилган”, — дейилади хабарда.
Хабарда янги интерактив харитани тақдим этилган. Атмосфера ҳавоси ҳолатини мониторинг қилиш 25 та шаҳардаги 65 та стационар мониторинг пунктларида амалга оширилади. Кузатишлар кунига 3 марта (маҳаллий вақт билан соат 7:00, 13:00, 19:00) амалга оширилади.
Шарҳлар