Экологияга зарар келтирганлиги учун 33 378 нафар шахсга нисбатан жарима қўлланилди
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 33 378 нафар шахсга 35.5 млрд. сўм маъмурий жарима ва етказилган зарарлар ҳисобланиб, 28,5 mlrd.soъм ундирилди. Бу ҳақида Экология вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳорги кўчат экиш мавсумида республика бўйича 138 млн туп (режага нисбатан – 110,5 %) кўчат экилди. “Очиқ бюджет” тизими орқали “Менинг боғим” лойиҳаси ишга туширилди. Фуқаролар томонидан ташаббус билдирилган 738 та лойиҳа орасидан 215 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, жами 48,7 млрд сўм молиялаштириш учун йўналтирилди.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи I-IV тоифага мансуб 11 296 та (прогнозга нисбатан – 107 %) объект давлат экологик экспертизадан ўтказилди.
Жорий йил якунига қадар 56 та корхонада локал оқова тозалаш иншоотлари қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади.
Мавжуд 209 та маиший чиқинди полигонларининг 26 таси санитар-эпидемиологик ва экологик талабларга жавоб бермаслиги ва ўз ресурсини ўтаб бўлганлиги учун фаолияти тўхтатилди. 183 та маиший чиқинди ва 8 та заҳарли-кимёвий чиқинди полигонлари “Чиқинди полигонларини бошқариш” дирекцияси балансига ўтказилди.
Андижон тажрибаси асосида республикада 414 та замонавий чиқинди йиғиш майдончалари реконструкция қилинди ва қурилди, инспекторлар 250 та планшет билан таъминланди, 125 та назорат-кузатув камералари ўрнатилди.
Сунъий йўлдош суратлари орқали 254,1 млн дона дарахтларнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди. 553,1 мингдан ортиқ дарахтларнинг паспорти шакллантирилиб, тўлиқ параметрлари бўйича маълумотлар электрон платформага киритилди.
Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 2 та электр насос ишга туширилди ва Амударёдан сув чиқариш орқали тўқайзорлар таназзулига барҳам берилди.
Барвақт огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида 20 та гидрологик постлар замонавий автоматик сув ўлчаш ускуналари билан жиҳозланди.
Шарҳлар