“Экспорт уч қадам” лойиҳаси оммалашмоқда, қулайликлар нимада

Фото: Тошкент вилояти ББ

Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлар билан «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, божхона қўмитаси «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш» бошқармаси бошлиғи  Пардаев Илхом, Тошкент вилояти божхона бошқарма раҳбари Кахрамон Умаров бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари билан тадбиркорлар, экспортёр ва қайта ишлаш корхона раҳбарлари учун очиқ мулоқот ташкил этилиб ва Солиқ бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этди.

Учрашувнинг асосий мақсади, мамлакатда тадбиркорлик субъектлари учун божхона соҳасида яратилаётган енгилликлар, қулайликлар, хусусан “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими, “Экспорт уч қадам” тизимининг афзалликлар тўғрисида хабардор этиш, муаммоларни эса жойида ҳал этишга эътибор қаратилган.

Шунингдек, ТИФ қатнашчиларига тизимдаги коррупция ва тамагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, божхона органлари барча амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак беришга тайёрлиги, бу борада БҚнинг 11-08 қисқа рақамли “Ишонч телефон”га ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг 70-202-86-11 рақамли “Ишонч телефони”га куннинг исталган вақтида мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.