Bo'limsiz

Экстремал иссиқ Марказий Осиё ва Европада ҳар иккинчи болага таъсир қилмоқда

Мальчик в Хиве. Фото: unsplash.com

Европа ва Марказий Осиёдаги болаларнинг қарийб ярми (92 млн) ҳаддан ташқари иссиқлик таъсирига дучор бўлади, бу эса дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ҳисоботида айтилади, деб ёзади “Газета” нашри.

«Европа ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари иқлим инқирози жазирамасини бошдан кечирмоқда, бунда болалар саломатлиги ва фаровонлиги энг кўп азият чекмоқда», — дея маълум қилди ЮНИСEФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Режина Де Доминицис.

Ҳисоботда қайд этилишича, болалар иссиқлик тўлқинлари таъсирига айниқса заиф қатлам, чунки уларнинг тана ҳарорати катталарникидан анча тез кўтарилади. Чақалоқлар ва ёш болалар энг кўп хавф остида. Иссиқлик болаларда жиддий касалликлар хавфини оширади, шунингдек, машғулотлар пайтида уларнинг диққатни жамлашларига таъсир қилади.

ЮНИСЕФ прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб ҳарорат 1,7 даражага кўтарилишининг энг консерватив сценарийсига кўра, Европа ва Марказий Осиёдаги барча болалар экстремал иссиқлик таъсирига тушади.

Мутахассисларнинг фикрича, келгуси йилларда минтақада жазирама тўлқинлар тез-тез содир бўлади. Масалан, Марказий Осиёда 60 йил ичида иссиқлик тўлқинларининг частотаси 30 фоизга ошган.

ЮНИСEФ Европа ва Марказий Осиё ҳукуматларини зудлик билан чора кўришга ва 2025 йилгача иқлим ўзгаришига мослашиш учун ажратиладиган маблағни икки баробарга оширишга чақирди.

«Келажакда сурункали иссиқлик таъсиридан қочиш, уни бошқариш ва чидамлиликни ошириш қобилияти ҳозир қабул қилинган қарорларга боғлиқ бўлади… Аҳоли зич жойлашган шаҳарларда яшовчилар иссиқлик тўлқинларга айниқса заиф бўлиши мумкин. Дарахтлари сийрак, кўчалари кенг ва қурилишлари зич шаҳарлар айниқса кўпроқ қизийди», — дейилади ҳисоботда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.