Элдор Шомуродов эртанги ўйинни узоқ кутилган, асосий босқич эканлигини айтди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов эртага бўлиб ўтадиган КХДРга қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз кутган энг асосий босқич бошланмоқда. Бизни олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва уни амалга ошириш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Аввалги сиклларда нисбатан ёш ўйинчи бўлганман. Унда жамоамизда тажрибали футболчилар кўп эди. Ҳозирги босқич мен учун кўпроқ муҳим. Боиси ўша ўйинчилар ўрнида мен турибман. Мендан кўп нарса кутишмоқда ва зиммамда катта юк турганини билиб турибман. Аввалги босқичларда тўпланган тажриба асосида, йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқарган ҳолда ҳаракат қиламиз”, – деди терма жамоамиз сардори.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқич, 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – КХДР учрашуви эртага 19:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
Шарҳлар