Электр қувватини ортиқча ҳисоблаётган ҳисоблагичлар жойларга чиқиб ўрганилди
Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат қўмитаси билан биргаликда, «Ўзэнергоинспекция», Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ вакиллари жалб қилинган.
Ушбу ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўрилиши таъминланади.
Шарҳлар