Электромобилларни қувватлантириш станциялари қурилади

Foto: sputnik

Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар 32 мингдан ортиқ электромобилларни қувватлантириш станциялари қурилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йилнинг 1 февралидан бошлаб, қувватлантириш станциялари қуйидаги турдаги объектларда ўрнатилади:

  • давлат органлари;
  • савдо ва бизнес марказлари;
  • кўнгилочар ва дам олиш масканлари;
  • автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари;
  • меҳмонхоналар;
  • халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўллари бўйидаги инфратузилма объектларидаги автотураргоҳларда.

Бунда, автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи (лекин, битта жойдан кам бўлмаган ҳолда) қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ажратилади.

Шунингдек, якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар ҳудудида, шу жумладан, кўп квартирали уй- жойлар автотураргоҳларида энг юқори қуввати 22 кВт бўлган станциялар ўрнатилади.

Станцияларни ўрнатиш жойлари “К- САВДО ” ААТ орқали электрон онлайн-аукционга чиқарган ҳолда ижарага берилади.

Станциялар ўрнатиладиган ҳудудлар 120 ойгача фойдаланиш ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотилади ёки ижарага берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.