“Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимларини ишга тушириш тезлаштирилади
Президент томонидан шу йил 5 сентябрда имзоланган тегишли қарорга мувофиқ мамлакатда давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил 1 октабрдан Тошкент шаҳри, Сирдарё вилояти ҳамда 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида давлат тиббий суғуртаси механизмларини амалиётга татбиқ этиш белгиланган.
Бунинг доирасида тиббиёт ташкилотлари фаолиятидаги жараёнларни ўз ичига олувчи бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинадиган “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилиб, ишга туширилади.
Шу йил якунига қадар беморнинг барча тиббий маълумотлари асосида шакллантирилган ва тиббиёт муассасаларининг ўзаро узвий ҳамкорлигини таъминлайдиган “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари йўлга қўйилади.
Бундан кўзланган асосий мақсад – тиббиёт ходимларига ортиқча қийинчилик туғдирмаслик. Уларнинг тайёр тизимдан осон ва қулай фойдаланишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш лозим.
Шарҳлар