Энди ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималардан норози бўлса, электрон шикоят қилиш имкониятига эга бўлади
Эндиликда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши my.gov.uz портали орқали электрон шикоят йўллаши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига асосан, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб my.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.
Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.
Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.
Шарҳлар