Энди айрим абитуриентлар “юриспруденция” йўналишига суҳбат асосида қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, юридик техникумлар негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил қилинади.
Ушбу лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш тасдиқланди.
Шунингдек, қарорга асосан:
мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб–лицей–техникум–университет” тизими жорий этилади;
Адлия вазирлигининг махсус платформаси орқали ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ҳамда уларни методик таъминлаш тизими йўлга қўйилади;
ўқувчилар орасида “Ҳуқуқ билимдони” фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари орасида “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб борилади;
мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобил иловалари яратилади.
Шарҳлар