Энди иссиқхона хўжаликлари электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан огоҳлантирилади

smart market

Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Унга кўра, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга босим тушиши ёки узилишлар бўлиши ҳақида иссиқхона хўжаликларини камида 24 соат олдин хабардор қилиш мажбурияти юклатилади. Шартномалардаги форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно.

Шунингдек, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумидан бошлаб иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

Фақат олдинги давр учун иссиқхонанинг қарздорлиги бўлмаслиги керак.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.