Энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин

Foto: my.gov.uz

Энди фуқаролар назарий ва амалий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганидан сўнг, ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириши мумкин.

Бунинг учун улар My.gov.uz орқали бу жараённи амалга оширади. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

Гувоҳномалар тайёр бўлганидан кейин, фуқаролар уларни истаса ўзига яқин Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали ўз уйида қабул қилиб олиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.