Энди ногиронликни белгилашда нималар эътиборга олинади
“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
2024-йил 1-сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025-йил 1-сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида:
- фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
- тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИEК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;
- “Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025-йил 1-сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
- шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;
- 2024-йил 1-октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пулмонология, педиатрия) ТИEКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИEКлар томонидан белгиланади.
Улашиш:
Шарҳлар