Энди Тошкентнинг ер усти метроси орқали “Қурувчилар” массивигача бориш мумкин
Тошкент ер усти метросининг “Қўйлиқ – Қурувчилар” участкасидаги 5 та бекат фойдаланишга топширилди. бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Тошкентда метрополитен тармоғи 66,74 кмга, бекатлари сони эса 48 тага етди.
Пойтахт маъмуриятининг таъкидлашича, янги бекатларнинг ҳар бири ўзига хос дизайнга эга, кенг, ёруғ ва файзли. Уларга замонавий лифт ва эскалаторлар ўрнатилган. Имконияти чекланган йўловчилар учун ҳам қулайликлар яратилган.
Ҳозир 12-бекатдан кейинги 3,64 километрлик “Қурувчилар – Қипчоқ” участкасида ҳам бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг узунлиги 70 километрдан ортади, бекатлар сони эса 50 та бўлади.
Шарҳлар