Энергетика корхоналарининг қатор раҳбарлари ҳибсга олинди
“Газ ва электр таъминотидаги муаммолар билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган” айрим раҳбарлар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтказилган аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мувозанатли таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг йиғилиши якунлари бўйича маълум бўлди, деб ёзади ЎзА.
Хусусан, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида “Ҳудудгаз Тошкент” («Худудгазтаъминот» акциядорлик жамияти Тошкент вилояти филиали) директори Музаффар Алиев, Янгийўл тумани газ таъминоти корхонаси раҳбари Умид Тўйчиев, Гулистон туман электр тармоқлари корхонасининг бошлиғи Фурқат Шодмонқулов ва бошқалар бор.
“Агар бошқа вилоятлардаги масъуллар [раҳбарлар] бундан тўғри хулоса чиқариб, қонун бузилишига йўл қўйса, уларга нисбатан ҳам худди шундай жиноят иши албатта қўзғатилади”, деди Сардор Умурзоқов.
Шарҳлар