Энергетика вазирлиги Хитой консорциумининг Наманган вилоятида фото-электр станцияси қурилиши бўйича таклифини қайта кўриб чиқади

Источник: Минэнерго

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Наманган вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиққан Хитойнинг GD Power — Powerchina консорциуми таклифини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Газета.uz» нашри Энергетика вазирлигига таянган ҳолда.

15 декабрь оқшомида Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган учта қуёш фотоэлектр станциясини (ФЭС) қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича тендер ғолиблари аниқланганди.

Хитой консорциуми 4,828 цент (542,24 сўм) тариф бўйича қуввати 150 МВт бўлган ФЭС қурилишини таклиф қилди. Яна бир иштирокчи Abu Dhabi Future Energy Company – Masdar нархни таклиф қилмади, Туркиянинг Alarko Holding AS компанияси 6,08 цент (682,85 сўм) тарифини эълон қилди.

Шу билан бирга, Хитой томонининг тарифи бошқа ҳудудларда станциялар қураётган рақобатчиларникидан анча юқори. Таққослаш учун, «Масдар» компанияси (БАА) Бухоро вилоятида 3,044 цент (341,88 сўм), Франциянинг Voltalia SA компанияси эса Хоразм вилоятида 2,888 сент (324,36 сўм) тарифни таклиф қилган.

Энергетика вазирлиги ҳам GD Power — Powerchina тарифини «қиммат» деб ҳисобламоқда.

“Шу нуқтаи назардан, Энергетика вазирлиги ушбу таклифни жуда қиммат деб ҳисоблайди ва ушбу лойиҳа бўйича тарифни оптималлаштириш бўйича қўшимча музокаралар олиб борилиши ҳақида хабар беради. Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнида электр энергияси тарифини пасайтириш чоралари кўрилади ва станция қурилишида хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади”, — дейилади хабарда.

2023 йилда яна иккита лойиҳа – қуёш ва шамол электр станциялари бўйича тендерлар якунланиши кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.