Энергетика вазирлиги: республика бўйлаб барча газ қуйиш шохобчалари эртага эрталаб ишлай бошлайди
27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди, дея хабар беради Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.
Айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда
Вазирликнинг қўшимча қилишича, электр станцияларини талаб қилинган даражадаги газ билан таъминлаш ва магистрал газ қувурлари тизимида зарур ишчи босимни тиклаш учун газ компанияларига камида 2 сутка вақт керак бўлади. Айни пайтда компрессор станцияларини тўлақонли ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар