Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳар “Сув таъминоти” АЖнинг Юнусободни сув босиши юзасидан берган баёнатини инкор қилди
2024 йил 3 июл санасида Юнусобод туманининг 6- ва 7-мавзеларида сув тошишига оид хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар “Сув таъминоти” АЖ матбуот хизмати томонидан воқеага ҳудуд яқинида жойлашган “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖга қарашли 4-сонли қозонхонада электр таъминоти узилиши сабаб бўлганлигини келтирилган.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ Тошкент шаҳар “Сув таъминоти” АЖнинг мазкур баёноти ҳақиқатга мос эмаслигини билдиради ва 4-сонли қозонхонада 2-3-июл кунлари электр таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай узилиш юз бермаганини маълум қилади. Сув тошқинига қозонхона фаолиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
4-сонли қозонхона 2024 йилнинг 2 июлидан 3 июлига ўтар кечаси барқарор ва штат режимида фаолият юритган.
Айни пайтда қозонхонага сув таъминотининг етарли даражада етказиб берилмаётганлиги сабабли мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ҳажми пасайтирилган.
Шарҳлар