Энергетика вазирлигига эскирган трансформаторларни янгилаш дастурини ишлаб чиқиш топширилди
Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди. Энергетика вазирлигига ҳудудларда эскирган трансформатор ва тармоқларни янгилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш, вилоят ҳокимлари ва прокурорларига дастурни амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар беради.
2026 йилга бориб жами йўқотишлар ҳажмини 8 фоизга тушириш шартлиги таъкидланди.
Мамлакатимиздаги электр улгуржи истеъмолчиларининг 28 фоизи автоматлашган тизимга (АСКУЭ) уланмагани қайд этилди. Ёки, ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилгани билан, 170 мингдан зиёд абонентларнинг автоматлашган тизим билан алоқаси йўқ.
Соҳа мутасаддиларига барча улгуржи истеъмолчиларни АСКУЭ тизимига улаш топширилди.
Шарҳлар