Энергия кушандалари 223.6 млн сўмлик зарар етказган

Foto: Departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.С. “Ариқбўйи” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонига ўрнатилган сув насосини электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 117 млн сўмлик электр энергиясидан ўғирлик йўли фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда ЯТТ F.Sh. ва бошқалар новвойхона фаолиятини йўлга қўйиб, жами 106,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.