Энергия ресурслари қимматми? Нега ноқонуний фойдаланилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши ва Кўкдала тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу ҳудудлардаги “Л.К.” НМТТда ҳамда “У.Б.” фермер хўжалиги масъул шахслари умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 177,1 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Бу ҳақида departament хабар бермоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар