Женева шаҳрида Ўзбекистон куни ўтказилди
Женевада бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ (ПИ)нинг 149-Ассамблеяси доирасида мафтункор юртимиз ва амалга оширилаётган ислоҳотлар намойишига бағишланган Ўзбекистон куни ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.
Унда турли мамлакатлар делегациялари, парламент аъзолари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчиларига бой тарихга эга юртимиз, қадриятларимиз ва маданий меросимиз акс этган видеоролик намойиш этилди.
Мазкур ролик уларда ўзгача таассурот қолдирди. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи экспозиция эса хорижлик ҳамкорларимизнинг мамлакатимиз ҳақидаги тасаввурини янада бойитди.
Шунингдек, келгуси йилнинг апрель ойида режалаштирилган ПИнинг 150-юбилей Ассамблеяси муносабати билан Ўзбекистон Республикаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Учрашувда муносиб меҳнат тизимини такомиллаштиришда парламентнинг таъсирчан кучи ва ваколатларидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шарҳлар