Женисбек Пиязов вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Фото: кун.уз

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг Маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди ва ушбу лавозимга Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Пиязов Женисбек Буркитович тайинланди.

Женисбек Пиязов олий ва профессионал таълим тизимида ёшларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, талаба ёшларнинг “Беш муҳим ташаббус” доирасида санъат, маданият, мусиқа соҳасидаги иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларни ушбу йўналишдаги тўгарак ва клубларга фаол жалб этишда маслакдош бўлишига ишонч билдирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.