Эркак уч ёшли болани пичоқлаб ўлдиргани ҳақдаги хабар юзасидан батафсил маълумот берилди
10 июль куни ижтимоий тармоқларда 31 ёшли аввал судланган эркак ўз хотинидан ўч олиш мақсадида уч ёшли болани пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов воқеа Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлганини маълум қилди.
Хабарга кўра, никоҳсиз эр-хотин наркотик қабул қилиб ўтирганида ўртасида жанжал келиб чиққан. Эркак аввал аёлни уриб-тепган, аёл уйдан кўчага қочиб чиқиб кетган. Аёлдан жаҳли чиққан эркак аламини 3 ёшли боладан олган ва гўдакнинг елка, бош ва кўзларига 12 марта пичоқ тиқиб ўлдирган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи С. M.ga нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.
Суднинг 2024 йил 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. M.ga нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланди.
Шарҳлар