«Эркатойларга» чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда «баъзи эркатойларнинг эркалиги» акс этган видеолар тарқалгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ўрганиш ишларини олиб бориб, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб автомашинасига серена ва маёқча ўрнатган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот беришича, » Эркатойларга» нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 127-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган ва ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган.
Улашиш:
Шарҳлар