Bo'limsiz

Эркин Мухиддинов Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди

Фото: Хокимият Ташкентской области

12 август куни Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ва Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этди.

Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Мухиддинов Эркин Мадорбекович Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.

У 1977 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини, 2000 йилда Банк-молия академиясини, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти олий мактабини тамомлаган. Бунгача у камбағалликни қисқартириш ва бандлик масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.