Эрнинг фойдасига уйнинг ½ қисми улуши ундирилди
Фуқаролар M.Ш. ва M.Г. лар оилавий келишмовчиликлар сабаб 15 йиллик турмушларидан ажралган. Биргаликда тиклаган уйларида аёл турмушларидан туғилган икки нафар фарзанди билан қолган ва эр M.Ш. бошқа аёл билан турмуш қуриб кўчиб кетган.
Сўнгра фуқаро M.Ш. мазкур уйдаги улушини собиқ турмуш ўртоғи M.Г.дан ундириш масаласида судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2024 йил 06 июлдаги қарорига асосан M.Шнинг фойдасига қарздор M.Г.дан биргаликдаги турмушларида қурилган уйдаги ½ қисми улуши учун 133.405.748 сўм компенсация ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорларга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, собиқ хотини бўлган М.Г. турмуш ўртоғи M.Ш.гa 133.405.748 сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб беришга қарор қилди ва шу билан ижро иши амалда тамомланди.
Шарҳлар