Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Уммон кўрфазида Америка нефть танкерини қўлга олганни билдирди
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари суд қарори бўйича Уммон кўрфазида Америка нефть танкерини қўлга олди, дея хабар беради Эроннинг Tasnim агентлиги.
Al Jazeera телеканалига кўра, бир гуруҳ қуролланган кишилар Уммон яқинида St. Nikolas банкерининг бортига кўтарилган. Маршалл ороллари байроғини кўтарган кема сўнг Жаск порти томон Эронга йўл олди.
Reuters агентлигининг қайд этишича, танкер Ироқ нефтини ташиган ва Туркияга йўл олган. Ўтган йили St Nikolas танкери санкциялар остидаги Эрон нефтини ташгани учун АҚШ ҳукумати томонидан мусодара қилинган эди. Ўшанда Эрон «бу жавобсиз қолмаслигини» айтганди.
Улашиш:
Шарҳлар